Конституцияга ўзгаришлар беш блокка бўлинди

Конституцияга ўзгаришлар беш блокка бўлинди

Конституция ислоҳоти Президент сиёсий ислоҳотларининг мантиқий давоми ҳисобланади. Давлат котиби Ерлан Карин таъкидлашича, ўзгаришлар давлат фаолиятининг асосий тамойилларига таъсир кўрсатади, Қозоғистон учун тарихий аҳамиятга эга ва жамият манфаатлари йўлида амалга оширилмоқда. Лойиҳа устида етакчи олимлар, ҳуқуқшунослар иш олиб борган. Эски ва янги Конституция матни ўртасидаги фарқни яққол кўрсатиш учун барча қўшимча ва ўзгартишларни бешта йирик блокка тақсимладик, дея маълум қилди давлат котиби. Биринчи блокка киритилган ўзгаришлар суперпрезидентлик моделидан президент республикасига ўтишни таъминлайди.

Ерлан Карин, Қозоғистон Республикаси давлат котиби:

- Ўзгаришларнинг иккинчи блоки ҳокимият ваколатларини қайта тақсимлашга қаратилган. Биринчидан, Сенатдаги президент квотаси 15 нафардан 10 нафар депутатга қисқаради. Шундан 5 нафарини Қозоғистон халқи Ассамблеяси тавсия қилади. Иккинчидан, Президент киритган номзодларни Сенат, Конституциявий кенгаш ва Олий Суд кенгаши  маъқуллаши зарур. Учинчидан, Конституциявий суд ташкил этилади. Тўртинчидан, Республика бюджети ижросини назорат қилиш ҳисоб қўмитаси Олий аудиторлик палатасига айланади. Унинг раиси йилига икки марта Мажилис депутатларига ҳисобот беради.

Парламент ва палаталарининг ваколатлари кучайтирилади. Аҳоли иштироки кенгаяди. Охирги блок фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмини такомиллаштиришга қаратилган.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.