Пойтахтда ҚХА 30 йиллигига бағишланган кўргазма бўлиб ўтди

Пойтахтда ҚХА 30 йиллигига бағишланган кўргазма бўлиб ўтди

Астанада Қозоғистон халқи ассамблеясининг 30 йиллиги муносабати билан кўргазма очилди. Унда Президент марказининг архив, кутубхона ва музей жамғармасидаги 100 га яқин экспонат намойиш қилинди, булар - фотосуратлар, тарихий ҳужжатлар, Қозоғистонда яшаб келаётган турли этносларнинг миллий либослари. Экспозиция икки бўлимдан иборат. Биринчиси ҚХАнинг  шаклланиши ва ривожи борасида ҳикоя қилади. Иккинчиси этник ва умуммиллий ҳамжиҳатлик ҳақида. Шунингдек, юбилейга мўйқалам усталарининг асарлари ҳам тортиқ қилинган.


Бўтагўз Қаипова, Қозоғистон Республикаси Президент маркази директори:


– Бу ҳар йилги тадбирларимиздан биттаси. Ҳозирги вақтда Президент марказида иккита кўргазма ташкил қилинган. Бугун улардан бири Ассамблеянинг 30 йиллигига атаб очилди. Ва Қозоғистон-Австрия рассомлари кўргазмаси.


Абдумалик Сарманов таржимаси