Comic Con Astana 2024 фестивали бошланди

Comic Con Astana 2024 фестивали бошланди. Қозоғистонда бу халқаро тадбир учинчи марта ташкил қилинди. У комикслар, кинематограф, видеоўйинлар, аниме ва бошқа замонавий оммавий маданият йўналишларига бағишланган. Фестиваль учун жорий йилда бешта майдонча ажратилди. Пойтахт аҳли ва меҳмонлари учун кенг кўламли дастур тайёрланган. Масалан, экшен ва анимация қаҳрамонлари қиёфасига кириш мумкин. Косплей танлови мукофот жамғармаси 12 миллион тенгени ташкил этди. Бундан ташқари, Осиё маданияти мухлислари учун ажойиб ва ёқимли янгилик бор. Хитой, Япония ва Корея зонаси кенгайтирилди. 4 кун давом этадиган фестивалда Европа, АҚШ ва қатор қўшни давлатлардан меҳмонлар қатнашади. Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, ушбу улкан анжуманга Хитойдан ҳам кўп сонли туристлар етиб келган.


Наталья Абрашкина, Comic Con Astana фестивали Бош продюсери:


- Бугунги кунда, фикримча, гик-маданият кўпроқ сизни қўллаб-қувватлайдиган, сизнинг қизиқишларингизни тушунадиган ҳамфикрлар билан мулоқотда бўлишни англатади. Айнан қандай қизиқиш? Улар жуда кўп бўлиши мумкин. Шунинг учун биз COMICCONни комикслар фестивали шаклида чеклаб қўймадик.  Чегарасиз анжуман сифатида кўряпмиз. Ўзимизни чеклаб қўйишни истамаяпмиз. Биз қандайдир тор маънодаги гик маданият, тор аудитория билан чекланмаймиз. Чунки асосий мақсад, аввало, мулоқот қилиш, қизиқишлар. Уларда стереотиплар йўқ.


Абдумалик Сарманов таржимаси