Натюрмортлар, сулувлар тасвири акс этган пейзажлар ва уларнинг портретлари. Машҳур қозоғистонлик рассом Бақитнур Бурдесбековнинг Берлиндаги кўргазмасида жами 30дан кўпроқ асарлар намойиш этилган. Ташкилотчилар ижодкорнинг меҳнати томошабинларга маъқул, дейди. Расмий очилиш маросимигача бир қанчасига харидор чиқибди.
Алексей Шрайнер, «Ars Pro Dono» галереяси асосчиси:
- Мазкур кўргазма шунчаки ташкил қилинмади. Кўплаб харидорлар, санъатни қадрловчи инсонлар келаяпти.
Таъкидлаш жоизки, Бақитнур Бурдесбеков картиналары аввалроқ Франция, Туркия, Япония ҳамда АҚШ да намойиш қилинганди.
Абдумалик Сарманов таржимаси