Қозоғистон экспортчиларни хорижий бозорларга чиқаради

Қозоғистон экспортчиларни хорижий бозорларга чиқаради

Савдо ва интеграция вазирлиги берган маълумотга кўра, тасдиқланган дастурга мувофиқ, мамлакат товарлари экспортини илгарилатиш учун 2023-2025 йилларда 34 ярим миллиард тенге сарфланади. Ушбу тадбирлар ҳисобига нохомашё товарлар ва хизматларни хорижий давлатларга етказиб бериш йўлга қўйилади. Вазирлик маълум қилишича, давлат молиявий ва номолиявий, аналитик, сервис хизматлари бўйича ёрдам беради. Вебинарлар, хорижий кўргазмаларда тақдимотлар, савдо миссиялари ташкил этилади. Мазкур маблағ ҳисобидан экспортчилар харажатларининг бир қисми қопланади. Айни вақтда, Қозоғистон компанияларини йирик Хитой маркетплейсларига чиқариш ишлари давом этяпти.

Абдумалик Сарманов таржимаси