Нефть нархи кўтарилди

Нефть нархи кўтарилди

Лондон биржасида Brent маркали нефть нархи ошди. Бир баррель нархи 84 долларга етган. Бундай  кўрсаткич жорий йилнинг апрель ойидан бошлаб, биринчи марта қайд этилиши. Бундан ташқари, юқори намунадаги нав билан бирга WTI нархи ҳам ошган. Ушбу маркадаги «қора олтин» фьючерслари нархи бир баррель учун 80 доллардан ортди. Аналитиклар айтишича, ОПЕК+ маҳсулот қазиб олиш ҳажмини анча камайтиргани сабабли жаҳон бозорида нефть нархи ошиб бормоқда. Экспертлар таъкидлашича, яқин  ойларда хомашё нархи 85-90 долларгача кўтарилиши мумкин.  

Абдумалик Сарманов таржимаси