Нефть маҳсулотлари бозорини демонополизациялаш учун Энергетика вазирлиги нефтни қайта ишлаш заводларига хомашё етказиш тартибини ўзгартирш, ундаги воситачиларни чиқариб ташлашни таклиф этди. Вазир Бўлат Ақчулақов таъкидлашича, бугунги кунда Атирау ва Павлодар заводларининг омборлари ва суюлтирилган нефть гази эстакадалари хусусий ташкилотлар ихтиёрида. Хизмат учун улар қўшимча ҳақ олишади, бу эса газ таннархининг ошишига олиб келади. Шу муносабат билан Энергетика вазирлиги суюлтирилган нефть гази сақлаш ва ташишга хизмат қилувчи объектларни нефтни қайта ишлаш заводлари балансигаолишни таклиф қилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.