Қайта ишлаш лойиҳалари 3 йилгача солиқдан озод қилинади

Қайта ишлаш лойиҳалари 3 йилгача солиқдан озод қилинади

Қозоғистонда инвестициявий шартномаларининг янги механизмлари жорий этилади. Бош вазир матбуот хизмати маълум қилишича, ўзаро боғланган норезидент шахслардан олинган номоддий хизматлар бўйича ҳисобдан чиқариш ҳажмини чеклаш масаласи ҳал қилинди. Энди бундай чеклов фақат оффшор компанияларига нисбатан қўлланилади. Айни вақтда, инвестициявий шартномалар тузилганида 10 йил давомида солиқ қонунчилиги барқарорлиги кафолатланади. Мураккаб лойиҳалар бўйича Яхшиланган модель контракти тузилганида қатор енгилликлар берилади. Мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш учун янги Солиқ кодекси ишга туширилади. Натижада, чакана солиқ тартиби қўлланиладиган фаолият турлари 2 марта ортади ва 1 миллиондан зиёд солиқ тўловчи бу иш билан қамраб олинади. Бундан ташқари, қайта ишлаш саноатидаги янги лойиҳалар 3 йилгача солиқдан озод қилинади.

Динара Алимова, Қозоғистон Республикаси Бош вазири матбуот котиби:
- Бугунги кунда Солиқ кодекси бизнес-ҳамжамият ва халқаро ташкилотларни жалб этган ҳолда турли майдончаларда фаол муҳокама қилиняпти. Мавжуд енгиллилар сақлаб қолингани ҳолда, янги Солиқ кодекси доирасида солиқ тўловчига қулайлаштирилган шаклда маъмуриятнинг сервис модели ишга туширилади. Ҳисоботлар 30 фоизга, солиқ тўловлари  20 фоизга камаяди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.