Астанада биринчи халқаро мусиқий танлов бўлиб ўтади

Астанада биринчи халқаро мусиқий танлов бўлиб ўтади

Астанада биринчи Осиё вокал танлови - «Silk Way Star» старт олди. Бу мусиқий шоу – Қозоғистон Президенти телерадиомажмуаси ва Хитойнинг CMG медиакорпорацияси қўшма лойиҳаси. Пойтахтда 12 давлат - Қозоғистон, Хитой, Озарбайжон, Арманистон, Грузия, Малайзия, Қирғизистон, Монголия, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Жанубий Корея санъаткорлари жам бўлиши кутилмоқда. Суратга олиш 20 августда бошланади, гранд-финал 22 ноябрь куни «Jibek Joly/Silk Way» телеканали ва танловда қатнашаётган давлатларнинг етакчи каналларида жонли эфирда намойиш этилади. Лойиҳа бир миллиард нафардан кўпроқ томошабин жамлаши кутиляпти. Унда бетакрор дуэтлар, миллий хитлар ижроси, кросс-маданият коллаборациялари юзага келади. Ҳакамлар ҳайъати Хитой ва Марказий Осиёнинг етакчи артист ва продюсерларидан иборат бўлади. Телешоу қозоқ, хитой ва инглиз тилларида трансляция қилинади. Танлов маданий алоқаларни мустаҳкамлаш ва жаҳон мусиқа саҳнасида янги номлар очиши кутилмоқда.


Еркежан Кунтуған, «Jibek Joly/Silk Way» телеканали бошқарувчи директори:


- Каналимиз ва бутун Қозоғистон учун бу шундай миқёсдаги дастлабки лойиҳа. Форматини қозоғистонлик мутахассислар, мусиқий продюсерлар, мусиқа муҳаррирлари ишлаб чиққан, уни яратишда хорижий тажрибани ўргандик, бу, табиийки, Eurovision Turkvision. Фарқли жиҳати, бизда ҳакамлар студияда ўтиради, улар ҳар бир ижодкорнинг чиқишини жонли тарзда баҳолайди. Ўнта дастур, ҳакамлар ҳар сафар қатнашчилар ўзини қанчалик намоён қилгани, қанчалик иқтидорли эканлигини баҳолаши мумкин. Биринчи эпизоддан  финалга қадар.


Финалда ғолиб комбинация йўли орқали – 50 фоиз ҳакамлар, 50 фоиз томошабин овози билан аниқланади. Танловда мамлакатимиз шарафини  юртимизнинг замонавий эстрада юлдузларидан бири – ALEM сифатида танилган Батирхан Маликов ҳимоя қилади.


Батиржан Маликов, хонанда, Қозоғистон:


- Мен учун байроғимизни жаҳон саҳнасида кўтариш катта шараф. Бу имконият учун катта раҳмат. Албатта, юртимизни муносиб тақдим этиш, манфаатларимизни ҳимоя қилиш учун бу лойиҳага бор кучимни сарфлайман.


Абдумалик Сарманов таржимаси