Пойтахтдаги савдо марказларидан бирида оғир касалликларни бошидан ўтказаётган болалар учун «Орзу дарахти» яратилади. Дарахтга уларнинг орзу-тилаклари битилган мактублар ёпиштирилади. Меценатлар, шоу-бизнес артистлари, ҳомийлар ва оддий фуқаролар истаклар рўёбга чиқишига ёрдам беради. Лойиҳа Ахборот ва ижтимоий тараққиёт вазирлиги билан ҳамкорликда рўёбга чиқариляпти.
Абилайхан Абдраш, "Тиббий ёшлар" республика жамоат ташкилоти раиси:
- Одамларга қулай бўлиши учун электрон орзулар дарахтини яратмоқчимиз. Истовчилар бола орзусини рўёбга чиқара олади. Ўтган йили 117 боланинг тилаги ушалганди. Йил бошидан буён 20 болага ёрдам бердик.
Абдумалик Сарманов таржимаси.