Қозоғистонда кўчки эҳтимолини мониторинг қилиш тизими яратилди

Қозоғистонда кўчки эҳтимолини мониторинг қилиш тизими яратилди

Қозоғистонда кўчки юз бериш ҳоллари прогноз қилинади. Шу жумладан, Шарқий Қозоғистон вилоятида қор қатлами мониторинги йўлга қўйилди. У тоғ ёнбағирларида қор кўчиши эҳтимолини аниқлайди ва ўз вақтида олдини олишга хизмат қилади. Минтақада бунинг учун «ақлли» датчиклар ўрнатилди. Ускуналар мутахассисларга онлайн тартибда маълумот узатади. Минтақада шу кунларда 9 та кўчки эҳтимоли кучли участка бор. Улар асосан Алтай ва Катон-Қарағай туманларида.

Телгат Нурахмет, «Казселезащита» Шарқий Қозоғистон вилоят филиали раҳбари вазифасини бажарувчи:

- Бу тизим Шарқий Қозоғистон техник университети мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган. У айни вақтида об-ҳаво, қор қатлами баландлиги, қор қатламлари ҳарорати ҳақида маълумот беради. Шунга кўра қор кўчиши эҳтимоли прогноз қилинади.

Абдумалик Сарманов таржимаси