Саноат-инновациявий тараққиёт дастури ва махсус иқтисодий зоналарнинг барпо этилиши, хомашёга боғлиқликни бартараф этиш ҳамда иқтисодиётни янги йўналишга қўйишга йўл очади. Чимкентда ҳозир 5 та ишлаб чиқариш майдончаси фаолият юритяпти, 337 инвестициявий лойиҳа рўёбга чиқарилган. Барча корхоналар давлат ёрдамини олмоқда. Шулардан бири –трансформатор ишлаб чиқариш заводи. Компания ривожланиш учун янги туртки олди, қувватини оширди ва жаҳон бозорига чиқмоқда.
Манат Бибасов, корхона директори:
– Табиийки, давлат ёрдамида етарлича кучли. Биз «Ўнтустик» махсус иқтисодий зонаси қатнашчиси сифатида Ҳукумат тақдим этган барча имкониятлардан фойдаланмоқдамиз.
Нурбўл Еребаев, корхона асосчиси:
- Давлат ёрдамини ола бошладик. Бизга саноат зонасидан ер ажратишди. 3 минг квадрат метр майдонга эга ўз ишлаб чиқариш майдончамиз бор. Халқаро бозорга чиқиш ниятидамиз. Қирғизистон, МДҲ билан чекланмасдан, олис хорижга товаримизни юборишни режалаштирганмиз.
Инфратузилмалар билан таъминланган махсус иқтисодий зона инвесторларни жалб этмоқда. Ҳозир Чимкентда яна 5 та янги ишлаб чиқариш майдончаси бунёд этиляпти.
Береке Дуйсебеков, тадбиркорлик ва саноат-инновациявий тараққиёт бошқармаси бошлиғи:
- Янгидан яратилган 5 та махсус иқтисодий зонада 400 миллиард тенге қийматга эга 300 лойиҳа рўёбга чиқарилиши режалаштирилган. Натижада, уларда ишлаш учун шаҳримизда 10 мингдан зиёд янги иш ўринлари яратилади. Ўзбекистон, Россиядан инвесторлар келади.
Абдумалик Сарманов таржимаси