Қозоғистонлик актёр ШҲТ кинофестивалида ғолиб бўлди

Қозоғистонлик актёр ШҲТ кинофестивалида ғолиб бўлди

У режиссёр Алдияр Байрақимовнинг «Паралимпиадачи» фильмида бош ролни ўйнаган. «Казинформ» маълум қилишича, картина болалигидан Олимпиада медалини олишни орзу қилган чанғичи Мақсат ҳақида. Автоҳалокат сабабли оёғидан айрилгач, жароҳатдан кейинги депрессиядан чиқишига Паралимпиада ўйинларида қатнашиш имконияти ёрдам беради. Кинофестивалда Қозоғистондан ташқари Ўзбекистон, Туркия, Беларусь, Қирғизистон, Ҳиндистон, Хитой, Россия, Озарбайжон, Мьянма, Арманистон, Шри-Ланка ижодкорлари қатнашди. ШҲТ давлатларидан жами 57 та фильм тақдим этилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси