Қозоғистонда COVID-19 юқтирганлар сони тобора ортмоқда. Ўтган кеча-кундузда яна 834 одамда касаллик аниқланди. Шу жумладан, Нур-Султонда 123 бемор аниқланди, Алматида – 122. Атирау вилоятида 75 одам коронавирусга чалинди. Павлодар, Қўстанай, Ақмўла ва Алмати вилоятларида ҳам юксак кўрсаткичлар кузатилди. Шу тариқа, бугунги кунгача мамлакат бўйича коронавирус юқтирган беморлар умумий сони 165 мингдан ошди.
Мамлакат бўйича жами 165 минг 311 ҳолат тасдиқланди, шундан:
Алмати шаҳрида - 19980(+122),
Нур-Султон шаҳрида -19572(+123),
Шарқий Қозоғистон вилоятида - 19397 (+39),
Атирау вилоятида - 14614(+75),
Қарағанди вилоятида - 12571(+40),
Павлодар вилоятида - 10098(+70),
Ғарбий Қозоғистон вилоятида - 9752(+40),
Шимолий Қозоғистон вилоятида - 9350(+59),
Қўстанай вилоятида - 8379(+74),
Ақмўла вилоятида - 8017(+59),
Алмати вилоятида - 7848(+56),
Чимкент шаҳрида -5652(+14),
Жамбил вилоятида - 5187(+13),
Манғистау вилоятида - 3835(+10),
Туркистон вилоятида - 3816(+16),
Ақтўбе вилоятида -3780(+13),
Қизил Ўрда вилоятида -3463(+11)
Бахтимизга, тузалиб чиққанлар сони ҳам ортиб бораяпти. Ўтган кеча-кундузда 754 одам коронавирусдардини енгиб ўтди. Шу тариқа, КВИни мағлуб қилганлар сони 151 минг нафардан ошди.