Ўтган кеча-кундузда Қозоғистонда коронавирус юқишига оид рекорд ҳолат қайд этилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, 2 минг 586 одамда шу ташхис тасдиқланган. Бунда нисбатан кўпроқ бемор Алматида аниқланган. Таъкидлаш лозим, жанубий мегаполис хасталар ўсиши бўйича антирейтингга илк ҳафта бошчилик қилиши эмас. Сўнгги 24 соатда хавфли вирус 710 нафар алматиликка юққан. Нур-Султонда яна 578 та, Алмати вилоятида 325 та ҳолат рўйхатга олинди. Коронавирус беморларининг умумий сони 262 мингга етди.
Таъкидлаймиз, айни пайтда коронавирус тарқалиш суръати бўйича мамлакатнинг саккиз минтақаси «қизил» зонада – бу Нур-Султон, Алмати шаҳарлари, Атирау, Ақмўла, Алмати, Ақтўбе, Қарағанди ва Ғарбий Қозоғистон вилояти. Чимкент шаҳри, Қизил Ўрда ва Павлодар вилоятларида аҳвол нисбатан яхши, бу ҳудудлар «сариқ» зонада. Қолган барча минтақалар хавфсиз «яшил» зонада