Инсоният коинотни забт эта бошлаганининг 60 йиллиги ҳамда биринчи қозоқ космонавти Тўхтар Аубакиров парвозининг 30 йиллиги муносабати билан Нур-Султон шаҳрида 2 та кўргазма очилди. Уларга ташкилотчилар "Космосга йўл" деб ном беришди. Лойиҳа муаллифи Ольги Скальчук маълум қилишича, экспозицияларнинг бир қисми Москва Космонавтика музейида тайёрланган. Иккинчи қисмига эса Қозоғистон, Россия, Украина, Қирғизистон, Италия ва Швейцариянинг 18 нафар рассоми асарлари қўйилган. Кўргазмада бепоён коинотнинг асрлар давомида самовий кенгликлар сирларини очишга интилган инсон тафаккури яратган ғаройиб образини ҳамда бу соҳадаги илмий кашфиётларга бағишланган асарларни томоша қилиш мумкин.
Ольга Скальчук, кўргазма ташкилотчиси:
- Икки кўргазмада 50 дан зиёд турли асарлар тақдим этилган. Замонавий санъат кўргазмаси ўтказилаётган жойларда эса видео ҳам, ҳайкалтарошлик намуналари ҳам, инсталляция ва фотосуратлар ҳам бўлиши шубҳасиз. Космонавтика музейи эса фото ва ҳужжатлар кўргазмасини тақдим қилди. Бу ерда суратлар ҳамда қўйилган нарсалар ҳақидаги маълумотлар берилган. Кўргазма 25 октябргача ишлайди. 1991 йил 2-10 октябрь кунлари Тўқтар Аубакиров фазода бўлган. Кўргазма тарихий парвоз фотосуратлари билан тўлдирилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси