Нур-Султон шаҳрида коронавирус чекловлари бирмунча юмшатилди. Куни кеча шаҳар “яшил” зонага ўтгани, Covid-19 билан хасталангани тасдиқланганлар сони анча камайгани оқибатида шундай қарорга келинди. Пойтахт бош санитар- врачининг ўринбосари Жанна Пиралиева тегишли ҳужжатни имзолади. Унга кўра йиғилишларни масофадан ўтказиш ва ҳомиладор, касаллик юқтириш эҳтимоли юқори бўлган ходимларни онлайн тартибда ишлашга чиқариш шарт эмас. Шу билан бирга, одам кўп тўпланадиган жойларда, иш жойида, жамоат транспортида 5 ёшдан юқори бўлганлар ниқоб тақиши тавсия қилинади. Ҳокимликлар ўз вақтида коронавирусга қарши вакцинация ва ревакцинациядан ўтиш борасида тушунтириш ишларини олиб бориши ҳамда дезинфекция тадбирларини ташкил қилиши зарур.
Абдумалик Сарманов таржимаси.