Нур-Султонда Кенесарихонга бағишланган китоб тақдимоти ўтказилди. Унга сўнгги қозоқ хони ҳамда унинг сафдошлари – Науризбай, Саржан, Есенгельди ҳаёти, фаолияти, шахсий хислатлари ҳақида ҳикоя қилувчи афсоналар, халқ достонлари, тарихий-илмий изланишлар киритилди. Тўпламда ўша давр жанглари, юришлари тасвирланган. Таъкидлаш лозимки, Кенесарихоннинг жасоратлари ҳақида кўплаб тарихий афсоналар мавжуд, лекин мазкур нашр воқеаларни ўша давр одамлари кўзи билан кўриш, ноёб архив маълумотлари асосида хулоса чиқариш имконини беради.
Жабал Ерғалиев, ёзувчи-драматуг, Қозоғистон Республикасида хизмат кўрсатган арбоб:
- Кенесарихон ҳаёти ва қаҳрамонликларини давр нигоҳи билан ўрганган тарихчилармиз, олимларимиз, академикларимизнинг ишлари чоп этилди. Шунинг учун бу тўплам жуда қимматли, долзарб. Айнан ўз вақтида чоп этилган китоб. Келажак авлодга керак. Кенесарихон ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш давом этади, деб ҳисоблайман.
Абдумалик Сарманов таржимаси.