Қозоғистонлик ижодкор «Mortal kombat 1» амбассадори бўлди

Қозоғистонлик иқтидорли рассом ижоди Американинг Warner Bros Games компьютер ўйинлари муаллифлари эътиборига тушди. Ўтган йили компания Қанат Нуртазинга Mortal Kombat ўйини реклама компаниясида қатнашишни таклиф қилди. Натижада, юртдошимиз жаҳон бўйлаб саралаб олинган 17 рассом-амбассадорлардан бирига айланди. Унинг ўзига хослиги шундлаки, Қанат дарахт баргларидан иллюстрациялар яратади, турли образлар кесиб чиқаради.  Бундай техника карвинг деб аталади.

Қанат Нуртазин, Ҳаваскор рассом:
- Биринчи ясаган нарсам чаён  бўлган, иккинчиси эса Мортал Комбат персонажи Жейт эди. уни эркин формат ясаш зарур эди, аниқ бир топшириқ беришмаган. Муҳокама вақтида яхши бир ғоя туғилди. Улар менга Мортал Комбатнинг асосий персонажи Люканг ҳаракати билан Мрртал Комбатни тасвирлаётгани кўрсатилган роликни тақдим этганди. Мен эса бу нарсани баргларда қайта яратдим.

Қанат Нуртазиннинг ўзига хос ишлари жаҳоннинг бошқа брендлари ва телеканалларини ҳам ўзига жалб этди. Улар қаторида Disney, Nickelodeon, Nick Junior ҳам бор.  Таъкидлаш лозимки, ёш ижодкор махсус таълим олмаган, мутлақо бошқа соҳада ишлайди. Лекин карвинг санъати юртдошимизнинг юрагидан ўрин олган, у кўпдан буён мунтазам бу иш билан сидқидилдан шуғулланади.

Қанат Нуртазин, Ҳаваскор ижодкор:
- Амирликларга йўлланма беришганди, ҳозир Туризм вазирлиги билан бу сафаримда қилиниши мумкин бўлган ишларни муҳокама этяпмиз. Балки биргаликда нималарнидир ярата оламиз. Мен ўз ишларим орқали саёҳат қилган давлатларим тарихини тасвирлашга ҳаракат қиламан. Уларнинг қаҳрамонлари ҳақида ҳикоя қиламан. Айни вақтда, қайсидир Қозоғистон орнаментларини киритаман. Ўзим бораётган давлат ҳақида маълумот бераман, уни юртимиз тарихи билан боғлашга интиламан. Шунда ҳикоям мазмуни аудиториямизга яқинроқ бўлади.

Қанат Нуртазин чексиз кенгликларда парвоз қилган фантазияси акс этган илюстрацияларини яратишда фақат япроқ эмас, бошқа турли материаллар:. гипс,  қоғоз, ип, мих ва ҳатто мева-сабзавотлардан ҳам кенг фойдаланади. Ижодкор ўз ҳиссиётларини кўрсатиб бериш учун турли-туман йўллар мавжудлигини билади ва шу туфайли у «Чизишнинг 100 усули» ўзига хос арт-лойиҳасининг муаллифи бўла олди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.