Ариқлар тозаланмоқда, гидротехник иншоотлар ремонт қилиняпти, йиғилган қор уюмлари ташиб чиқарилмоқда. Бугун республика ҳукуматида баҳорги тошқинларнинг олдини олиш масаласи муҳокама қилинди. 13 та минтақада жойлашган 255 та аҳоли пункти сув остида қолиш эҳтимоли бор. Бу жойларда 127 мингдан зиёд уй, 700 минг нафардан зиёд фуқаро мавжуд. Қатор минтақаларда тайёргарлик ишлари бошланган. Турли эҳтимолларнинг олдини олиш учун махсус гуруҳлар тайёрланмоқда, улар учун техника ажратилмоқда. 35 минг нафар қутқарувчи ва 11 минг техника бирлиги, 12 та ҳаво кемаси, 650 дан зиёд сузиш воситаси, уч мингдан зиёд моторли насослар ишга шай. Қор эриган пайтда кеча-кундуз навбатчилик ташкил қилинади. Қатор минтақаларда фалокат юз берган тақдирда одамларни қутқариш учун поездлардан фойдаланиш мўлжалланмоқда.
Марат Қарабаев, Қозоғистон Республикаси Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазири:
- Сув ювиб кетган ҳолатда ёрдамга етиб бориш учун 45 та шағал тош, рельс пакетлар ва кондицияси паст темир-бетон шпаллар ортилган поезд тайёрланади. Ҳозир 1 минг 713 та локомотив, 1 минг 603 та вагон тахт турибди, зарурат туғилса, улар ёрдамида 61 минг одамни кўчириш мумкин. 84 та тиклаш ва ўт ўчириш ишлари учун махсус техника ўрнатилган поезд бор, 2,4 минг куб метр тош ва саккиз минг темир-бетон шпала тайёр ҳолатда.
Абдумалик Сарманов таржимаси