Қозоғистонда радиолог мутахассислар мутлақо етишмайди. Коронавирус пандемияси эса айнан шу соҳа врачлари жуда кераклигини кўрсатди. IX Евроосиё Радиология форуми очилишида Миллий нейрохирургия маркази радиологя бўлими мудири Жанибек Байтурлин маълум қилишича, мамлакатда техника етарли бўлгани ҳолда кадрлар тақчиллиги долзарблигича қолмоқда. Шунинг учун ҳам мана шундай форумларга ёш врачлар, тажрибали мутахассислар, халқаро даражадаги олимларни тўплаш жуда муҳим. уч кун давом этиши кутилаётган учрашувларда пандемия даврида радиологиянинг ўрни ва аҳамияти муҳокама қилинади, соҳага оид янги ютуқлар ва кшфиётлар ўртага ташланади.
Жанибек Байтурлин, Нейрохирургия Миллий маркази радиология бўлими мудири, нур-султон шаҳри:
- 2019-2020 йилларда рентгенология, нур ташхиси, шунингдек, мутахассисларимиз, ренгенологлар, айниқса, компьютер томографияси билан шуғулланувчиларнинг қанчалик муҳимлиги яққол кўзга ташланди. Бундай вазият Қозоғистонда ҳам, жаҳонда ҳам яққол кўзга ташланади. Техник жиҳозлаш масаласи умуман олганда ҳал қилинган. Йирик шаҳарларда бир қанча нур билан даволаш бўлимлари ишлаб турибди. Лекин бу соҳага малакали кадрлар етишмаслиги ҳамон куатилмоқда. Бугунги вазиятда врач-рентгенологлар олтигша тенг.
Абдумалик Сарманов таржимаси