Қозоғистонда болаларни COVID-19 га қарши эмлаш ишлари жорий йил тўртинчи чорагидан бошланиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Нур-Султон педиатрлари ассоциацияси раҳбари, тиббиёт фанлари доктори Сагира Абдрахманова маълум қилди. Айни пайтда у эмлаш ихтиёрий равишда ўтказилишини ҳам айтиб ўтди.
Сагира Абдрахманова, Нур-Султон педиатрлари ассоциацияси раиси:
- Маълумки, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Pfizer компанияси билан шартнома тузган. Болаларни ушбу препарат билан эмлашни жорий йил 4-чорагидан бошлаймиз. Таъкидлайман, кузатувлар натижасига кўра, мазкур вакцина билан эмланган катта ёшлиларда акс таъсир жуда кам учрайди.
Қозоғистонда етакчи инфекционист Динагул Баешева ўз навбатида шуни уқтирдики, мамлакатимизда айни пайтга қадар болалар ўртасида хасталанишга оид вазият кескин тус олмоқда. Умумий ҳолатни яхшилаш учун 80 фоиздан кам бўлмаган аҳоли эмланиши зарур, дейди у.