Бош санитар-врач қозоғистонликларни яна бир марта айтилган санитар тадбирларига риоя этишга чақириб, мурожаат қилди. Зеро, республикада эпидемиологик вазият яна ёмонлаша бошлади. Маълум бўлишича, Қозоғистон коронавирус инфекцияси тарқалиши бўйича «яшил зона»дан «сариқ зона»га ўтди. Ерлан Қиясов, биринчи навбатда, ҳамюртларни меҳмонга юришни тўхтатиш ва ниқоб тақишга чақирди. Бош санитар-врач дунё бўйича шиддат билан тарқалаётган коронавируснинг Британия штаммини ҳам тилга олди.
ЕРЛАН ҚИЯСОВ, БОШ ДАВЛАР САНИТАР-ВРАЧИ:
- Таъкидлаш жоизки, мутация вирус эволюциясининг табиий қисми ҳисобланади. Сентябрда жанубий-шарқий Англияда коронавируснинг янги штамми кўплаб генетик линиялар ўзгаришидан иборат вирус геномини секвенация қилиш орқали аниқланди. Бугунги кунда мазкур типдаги вирус Австралия, Дания, Италия, Исландия, Нидерландия, Россия ва бошқа мамлакатларда тарқалган. Дастлабки маълумотларга кўра, бу вирус ёшлар орасида анча тез тарқалади. Шуниси билан вируснинг бошқа вариантларидан фарқ қилади. Лекин бу фақат дастлабки маълумот. Ушбу феномен диққат билан тадқиқ этиляпти, бу ишлар давом этяпти. Қозоғистонда мазкур типдаги вирус аниқланмади. Бироқ ҳаво-томчи усулида юқишини ҳисобга олсак, унинг юртимизга кириб келиш эҳтимолини йўққа чиқариш мумкин эмас.
Шунингдек, Ерлан Қиясов эпидемиологик вазият оғирлашаётган бўлса-да, республика ҳудудида Фавқулодда ҳолат эълон қилиниши режалаштирилмаётганини билдирди.