Пойтахтда коронавирусга оид эпидвазият мураккаблигича қолмоқда. Нур-Султон шаҳри Жамоат соғлиғини сақлаш бошқармаси раҳбари Тимур Муратов айтишича, сўнгги икки ҳафта ичида COVID-19 юқтираётганлар сони 24 фоизга ортди. Ўтган ойда бир кеча-кундузда 100 нафаргача бемор аниқланаётган бўлса, бугунги кунда беморлар сони 230 нафаргача етди. Нотиқ айтишича, коронавирус инфекцияси юқиш ҳолатлари байрам кунларида кескин ортди. Натижада, тиббиётчиларга тушаётган юклама икки мартадан кўпроқ ошган. Хавфли касалликка қарши курашиш учун бугунги кунда 3 минг етти юз нафар тиббиёт ходими сафарбар қилинган, кадр захираси тайёрланган. Заруратга кўра жалб этилиши мумкин бўлган ходимлар бор. Пойтахтда шу кунларда 11 та стационар ишлаб турибди, улардан 10 таси юқумли касалликларга чалинганлар учун, биттаси карантинга мўлжалланган. Бундан ташқари, учта ташкилот базасида яна 300 ўрин тайёрланади. Таъкидлаш лозимки, Қозоғистонда оммавий вакцинация апрель ойининг ўрталарида бошланиши мўлжалланган. Бир ойда 100 минг одам эмланиши режалаштирилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси