«Хонлар
шажараси» қўлёзмаси ЮНЕСКОнинг «Халқлар хотираси» халқаро рўйхатига киритилди. Парижда
бўлиб ўтган ташкилотнинг ижроия кенгаши 221-сессиясида
шундай қарор қабул қилинди. Артефакт қозоқ даштлари ҳукмдорларининг илдизларини очади, тарихий
шахсларнинг келиб чиқишини ва бошқа халқлар билан муносабатларини ўрганиш
имконини беради. 3 метрдан узун ўроғлик қоғозга чиғатой тилида ёзилган битиклар
XVIII асрда яшаган номаълум муаллифга оид. Таъкидлаш лозимки, аввалроқ Хожа
Аҳмад Яссавий асарлари қўлёзмаси, «Невада-Семей» ядро қуролига қарши халқаро
ҳаракати аудиовизуал материаллари, Орол денгизига оид архив ҳужжатлари ушбу
рўйхатга киритилганди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

