Пойтахт атрофига 6 та блокпост қўйилди. Улар Қарағанди, Кўкшетау, Павлодар ва Қўсши йўналишларида, шунингдек, Қўрғалжин ва Астраханка посёлкаларига ўрнатилган. Шаҳар полиция департаменти маълум қилишича. Кечки соат 23 дан тонгги 7 гача шаҳарга кириш-чиқиш чекланади. Фақат шаҳар ҳаётини таъминлаш билан шуғулланаётган шахслар ва транспорт бундан истисно қилинади.
Ержан Саденов, Нур-Султон шаҳри полиция департаменти бошлиғи:
- Кўрсатилган вақт оралиғида шаҳарга фақат пойтахт учун ўта зарур хизматлар ходимлари махсус пропусклар асосида кириб-чиқади. Ҳозирча оператив вазият барқарор. Шаҳар аҳлига тартиб сақлаш, уйда қолиш, болалар қаердалигини назорат қилиш, одамлар тўпланган жойларни четлаб ўтишни тавсия қиламан. Ўтказилаётган тадбирларнинг ҳаммаси ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш, тегишлича, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш учун керак.
Мамлакат ҳудудида 70 блокпост қўйилди
Мамлакат ҳудудида 70 та блокпост қўйилди, улар кеча-кундуз ишлаб турибди. Бу тадбирлар Фавқулодда ҳолат доирасида амалга ошириляпти. ИИВ берган маълумотга кўра, барча ҳокимликлар озод қилинган ва кучайтирилган шаклда қўриқланяпти