Қозоқ мусиқаси жаҳон миқёсида илгарилатиляпти

Қозоқ мусиқаси жаҳон миқёсида илгарилатиляпти

Қозоғистон мустақиллиги куни арафасида «Турон» этно-фольклор ансамбли Вашингтонда концерт берди. Гуруҳ жорий йилда АҚШга иккинчи марта сафар қилди. Америкалик мусиқа шинавандалари қадимий қозоқ мусиқа асбобларининг сеҳрли оҳанглари, жамоа томонидан замонавий шаклда интерпритация қилинган бўғиздан куйлаш санъатини бажонудил тинглади. Лиснер аудиториум саҳнасида, шунингдек, опера ижрочилари Айгерим Алтинбек ва Расул Жармағамбетов, машҳур пианиночи Дина Мирманова санъатини кўрсатди.

Науриз Лестер Челмэн, томошабин:
- Кўпдан буён қозоқ маданияти оқшомларига ташриф буюраман. Уларда қатнашиш, янги нарсалар ўрганишга интиламан. Тадбир жуда ажойиб шаклда ўтди. Концерт давомида ижрочиларни завқ билан тингладим.

Дэлонь Жудано, томошабин:
- Бугун биринчи марта қозоқ халқининг бой маданий мероси, қозоқ мусиқасининг муқаддас оҳанглари билан танишдим. Артистларнинг маҳорати мени илҳомлантирди. Концерт давомида олган таассуротларимни сўз билан тасвирлаб бера олмайман. Энди мен бу санъатнинг доимий мухлисига айландим.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.