8 миллион доллар олиб чиқиб кетилиши мумкин эди

8 миллион доллар олиб чиқиб кетилиши мумкин эди

Миллий Хавфсизлик қўмитаси берган маълумотга кўра, йил бошидан буён Қозоғистондан ноқонуний йўл билан 8 миллион долларга тенг маблағни олиб чиқишга уринилди. Эндиликда оддий фуқаролар ҳам кимларнингдир қўлида иқтисодий захиралар ноқонуний тўпланишига қарши курашиши мумкин. Маҳкамалараро комиссия веб-сайт очиш ниятини билдирди, унда ҳар бир фуқаро кенгаш иши билан танишади, таклифлар киритади. Эслатамиз, Президент таъсис этган ушбу комиссия ноқонуний олиб кетилган маблағларни мамлакатга қайтариш билан шуғулланади.

Улан Байжанов, Қозоғистон Республикаси бош прокурор ўринбосари:

- Комиссиянинг ҳар бир ҳаракати ҳуқуқий меъёрларга мувофиқ амалга оширилади, давлат органлари ҳаддан ошмаслиги ва ваколатини суиистеъмол қилмаслиги зарур. Бу ишга жамоатчиликни жалб этиш мақсадида сайтда махсус бўлим очилади, ҳар бир фуқаро Комиссия фаолиятига оид маълумот қолдириши ёки таклиф киритиши мумкин.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.