2 мингдан зиёд эзгу қалблилар: пойтахт волонтёрлари ёрдам беришда давом этмоқда. Декабрь тақвимида 30 та эзгу тадбир ўтказиш режалаштирилган. Ёшлар Мустақиллик кунига бағишлаган акция ноябрь ойида иш бошлади. Шундан буён кўнгиллилар эзгу ишлар рўйхатини кенгайтиряпти.
22 ёшли Ўлжас Амангелди баланд дарaхтларга чиқиб-тушишга ўрганиб қолди. Улар шу тариқа одамларга эмас, ёрдам сўрашга забони йўқ қушларга кўмак беради. Улар қиш кунлари ғамхўрликка жуда муҳтож, дейди волонтёрлар. Бу қуш уялари шунинг учун ясалган.
ЎЛЖАС АМАНГЕЛДИ, ВОЛОНТЁР:
- Қишда ҳамма қушлар ҳам жанубга учиб кетмайди. Биз чумчуқлар учун яшаш жойи бўлиб хизмат қиладиган инчалар осиб чиқяпмиз. Шаҳарда фақат одамлар эмас, турли бошқа жониворлар ҳам яшаши зарур. Айниқса, қушларнинг фойдаси катта. Биз - кўнгли очиқ инсонлар эса уларга ғамхўрлик қилишимиз зарур.
Бундан ташқари, йил бошидан буён волонтёрлар салкам 50 минг одамга ёрдам берди. Қор куради, ўтин ёрди, ниқоб ва озиқ-овқат тарқатди. Астана Жастари ёшлар имкониятлари маркази вакиллари тарқатган хабарга кўра, фавқулодда ҳолат вақтида уларнинг ёрдами жуда асқатди. Айнан шу даврда бефарқ қолишни истамаган кўплаб одамлар кела бошлади. Шу билан бирга, кўнгиллилар ёши ҳам ўзгарди: тобора кўпроқ катта ёшлилар волонтёрлар қаторидан ўрин олди.
ТЛЕУЛИН ЧИНГИЗ, АСТАНА ЖАСТАРИ ЁШЛАР ИМКОНИЯТЛАРИ МАРКАЗИ РАҲБАРИ:
- Айнан волонтёрлар йилида кўнгиллилар кўпайганини кузатяпмиз. Бу нарса коронавирус пандемияси билан боғлиқ. Умуман олганда, волонтёрлик фаолияти аҳоли учун қизиқарли, нуфузли бўлиб қолди.
Таъкидлаш жоизки, жорий йилда волонтёрлар асосий ишларини онлайн-форматга ўтказди. Улар айтишича, олдинда кўплаб лойиҳалар кутилмоқда. Демак, ниқоблар, қўлқоплар ва антисептиклар билан қуролланган кўнгиллилар ўзининг муҳим фаолиятини давом эттиради.