Қозоғистонда биринчи тоифа ногиронларига ғамхўрлик қилаётганлар учун махсус нафақа белгилаш режалаштирилмоқда. Бу ёрдам 24 минг нафардан зиёд қозоғистонликка кўрсатилади. Имконияти чекланганларни ижтимоий ҳимоялаш бўйича қонун Мажилисга тақдим этилди. Унда хусусий ёрдамчи хизмати механизмига ўзгаришлар киритиш мўлжалланган. Тиббий-ижтимоий кўрсаткичлар асосида эҳтиёжлар ҳисобга олинади. Бундан ташқари, 7 ёшдан 16 ёшгача бўлган болаларни ногиронлик гуруҳига кўра тоифалаш кўзда тутилган. Бу тадбир боланинг касаллиги қанчалик оғирлигига қараб нафақа белгилаш имкониятини беради. Барча гуруҳлардаги ногирон болаларга бериладиган нафақалар 16 дан 37 фоизгача кўтарилади. Улардан 31 минг бола фойдаланиши мумкин.
СЕРИК ШАПКЕНОВ, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯЛАШ ВАЗИРИ:
- Ногиронлик нафақаси билан бирга, боқувчисини йўқотганларга қўшимча маблағ тўлаб борилади. Бу эса ногирон фарзанди бўлган боқувчисини йўқотган оилалар даромадини оширишга имкон беради. Мазкур нафақа 2 минг нафар болага тўланиши режалаштирилган. Ҳозирда уларга фақат битта нафақа тўланади.