Нур-Султон сайёҳлар учун янада қулай шаҳарга айланади. Айни вақтда, замон билан ҳамқадам шаҳарга. Бу ерга келганларни энг долзарб янгилик ва қизиқарли таклифлар билан Кайрош исмли робот таништиради. У пойтахтнинг асосий диққатга сазовор жойларидан бири бўлган «Байтерек» монументида жойлашган. Кайрош икки тилда гапиради, рақсга тушади ва таъзим қилади.
Данияр Омаров, «CityPass Kazakhstan» лойиҳаси раҳбари:
- У «Байтерек» ёдгорлигида бўлган сайёҳлар, меҳмонларга маслаҳат беради, турист учун зарур ва қизиқарли барча нарсани айтади. Бундан ташқари, Астана Байтерекда махсус виар-экскурсиялар уюштирамиз, бу барча учун бепул.
Виртуал экскурсия воситасида сайёҳ шаҳарнинг энг қизиқарли жойларини қуш парвози баландлигидан кўриши мумкин. Ва унинг муҳитини ҳис қилади. Айниқса, вақти чекланган бўлса. Бу лойиҳалар – «CityPass Kazakhstan» дастури таркибида. Бу ягона туристик смарт-карта бўлиб, 12 та диққатга сазовор жойга бориш, икки қаватли автобусларда жами 70 фоизлик чегирма билан 2 та экскурсияни ўз ичига олган. Бунда турист фақат пулини эмас, вақтини ҳам тежайди. Бу хорижлик сайёҳлар учун янги шаҳарни айланишнинг энг яхши усули.
Данияр Омаров, «CityPass Kazakhstan» лойиҳаси раҳбари:
- Туристлар шаҳарда бўлади, улар ситипас нима эканлигини билади ва ўзлари борган у ёки бу давлатда худди шундай картани излайди. Биз ташқаридан кўплаб бошқа давлатларга доир тажрибаларни ўргандик, шундан сўнг туристик маҳсулотимизда барча яхши ғояларни бирлаштирдик. Ва ишонч билан айта оламанки, бизнинг туристик смарт- карта нисбатан қизиқроқ. Бу ерга келиб, сайёҳ картасидан фойдаланувчи туристларнинг аксарияти Россия Федерацияси фуқаролари, ундан кейин, Франция, Италия, Беларусь ва Украина фуқароларидир.
Диққатга сазовор жойлардан ташқари, «CityPass» таркибига жамоат транспортида юриш, энг яхши ресторан ва меҳмонхоналардан чегирма, шунингдек, 4 тилли йўл кўрстаувчи ҳам киради. Картани аллақачон тахминан ярим миллион одам
харид қилган. Дарвоқе, уни робот Кайрошдан сотиб олса бўлади. Худди шундай лойиҳа тез орада Туркистон ва Чимкентда йўлга қўйилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси