Генетик код муҳаррири, рақамли бичиқчи, маълумотлар бўйича детектив. Буларнинг ҳаммаси фантастик фильм қаҳрамонлари эмас. Улар яқин келажакда меҳнат бозорида пайдо бўладиган янги касблар. Экспертлар берган маълумотга кўра, 2030 йилга бориб касб турларининг 85 фоизи янгиланади. Ҳозир мавжуд бўлганларининг кўп қисми йўқ бўлиб кетади. Келгуси 5-10 йил ичида Қозоғистоннинг ўзида 239 та янги ихтисос пайдо бўлади, 95 таси ўзгаради ва 129 таси йўқолади. Бу маълумотлар кенг кўламли тадқиқотлар натижасида аниқланди ва ва «Янги касблар атласи»да тўпланди.
Гизат Маханов, янги касблар атласи ишланма муаллифи:
- Шундай касблар бор: кибер-адвокат, катта маълумотлар аналитиклари, янги авлод химиклари. Нима учун улар Қозоғистонга ҳозир керак? Чунки дунё шу томонга қараб ҳаракатланяпти. Қозоғистон ҳам ортда қолмаслиги лозим. Масалан, маълумотларни тўплаш билан шуғулланадиган одамлар. Далага ёки конларга боради, кунига бир неча километр йўл босади. Лекин бу ишларни дронлар бажара олади. 5 минут давомида айланади, компьютер нигоҳи технологияси воситасида ҳисоблайди, маълумотларни автомат шаклда тўплайди. Хулосаларни чиқариб беради.
Янги касблардан бирини эгаллаганлар қаторида Диана Бектурсинова ҳам бор. У - майдонча ташкилотчиси. Бундай касб эгаси уйларда, офис ва хўжалик биноларида бетартиб буюмлар кўпайиб кетиши муаммосини ҳал қилишга ёрдамлашади. Аслида мазкур касб Америкада 20-аср охирида пайдо бўлди. Қозоғистонга эндигина етиб келди. Диананинг айтишича, уни онлайн бажариш ҳам мумкин.
Диана Бектурсинова, майдонча ташкилотчиси:
- Бизда турли буюмлар кўп. Ҳаддан ташқари кўп дейиш мумкин. керагидан ортиқ буюмларимиз бор. Аввалига биздан “бу нима ўзи, клинингми? Уйларни йиғиштиришга ёрдам берасизми?” деб сўрашарди. Албатта, йўқ. Шунчаки оналаримизнинг бунчалик кўп буюми бўлмаган. Шунинг учун ташкил қилишга зарурат туғилмаган. Бу ишда йил сайин буртмалар ортиб боряпти.
Долзарблигига келсак. Экспертлар фикрича, энг кўп янги касблар Айти, нефть ва газ, кон-металлургия соҳаларида пайдо бўлар экан. Яқин келажакда йўқолиб кетадиган фаолият турларига келсак, бухгалтер, таржимон, кутубхоначи, турагент ва официантлар улар қаторида. Мутахассислар фикрича, яқин келажакда глобал рақамлашиш туфайли меҳнат бозори тўлиқ ўзгаради. Замон талабига мос бўлиш учун эса ўзимиздаги қобилиятларни
кучайтиришимиз, мунтазам такомиллаштириб боришимиз зарур. Замон билан ҳамнафас иш юритиш, замон талабига жавоб беришимиз керак.
Абдумалик Сарманов таржимаси