Қозоғистонда товламачиликка қарши кураш бўйича тезкор майдонча ишга туширилади. Миллий банк берган маълумотга кўра, антифрод-марказ 22 июлда фаолият бошлайди. У қозоғистонликларнинг молиявий хавфсизлигини қўриқлайди, товламачилик уринишларига қарши чора кўради, шубҳали пул ўтказмаларини блоклайди.
Асел Қаратаева, Қозоғистон Республикаси Миллий банки Тўлов тизимлари сиёсати бошқармаси етакчи мутахассиси:
– Лойиҳа Антифрод-марказ фаолиятини юритиш тартибини ва унинг иштирокчилари ўртасидаги муносабатларни, шунингдек, товламачилик белгилари мавжуд тўловлар бўйича ягона базани шакллантириш ва юритиш тартибини белгилайди. Антифрод-марказ технологик майдончадан иборат, унга молиявий ташкилотлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, уяли алоқа операторлари уланади. Майдончада молиявий бозор субъектлари ўртасида товламачилик ҳаракатлари бўйича мунтазам маълумот алмашинилади. Шубҳа уйғотган ҳаракатлар тегишли шаклда белгилаб қўйилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.