Астана аэропортида эркин савдо зонаси бунёд этилади

Астана аэропортида эркин савдо зонаси бунёд этилади

Пойтахтнинг ҳаво дарвозасида мультимодаль юк ташиш ҳамда эркин савдо зонаси ташкил қилиниши режалаштириляпти. Шунингдек, 2035 йилгача давомида аэротролис бунёд этилади. Атланта, Нью-Йорк, Франкфурт, Амстердам ва Сингапур аэропортларида бўлгани каби, бутун бошли иқтисодиёт ва инфратузилмалар жамланади. Халқаро аэропорт раҳбарларидан бўлган Даулет Хамзин таъкидлашича, пойтахт ҳаво порти МДҲ ва Марказий Осиё минтақасининг етакчи йўловчи ва юк аэрохабига айланиши кўзда тутилган. 2025 йилгача у улкан транспорт имкониятларига эга кўп соҳали корхонага айланиши режалаштирилган.

Даулет Хамзин, «Н. Назарбоев халқаро аэропорти» ҲЖ бошқаруви раиси ўринбосари:

- Биринчи босқичда йўловчи ташиш ва амалга оширилаётган рейслар сонига кўра аэропортни мамлакатнинг асосий ҳаво дарвозасига айлантирамиз. Сўнгра Бирлашган Араб Амирликларидаги аэропортда бўлгани каби мультимодаль транзит маркази ва эркин савдо зонаси очамиз. Салкам 15 йил ичида аэропорт ичида аэропорт-сити бунёд этилади. Ушбу ишлар пойтахтни ривожлантириш бош режасига киритилади.

 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.