26-27 март кунлари Қозоғистон пойтахтида «BILIM Hackathon-2022» IT-танлови ўтказилади. Таълим ва фан вазирлиги талабалар ҳамда дастурчилар ўртасида беллашув ташкил қилади. Ундан мақсад таълим соҳасида IT-таклифлар ишлаб чиқиш, шунингдек, соҳанинг ёш мутахассисларини рағбатлантириш. Ҳар бир олий таълим даргоҳи ва коллеждан биттадан жамоа танловда қатнашиши мумкин. Иштирокчиларга турли топшириқлар берилади. Улар орасида белгиланган ва эркин мавзуларда таълим соҳаси учун рақамли ечимлар ҳам бор. “Билим-хакатон” мукофот жамғармаси тасдиқланди. Ғолиблар 1,5 миллион тенгега эга бўлади. Ҳакамлар ҳайъатига таниқли IT-компаниялар вакиллари киритилган, энг кучли иштирокчиларга иш ўринлари таклиф этилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси