Эшитиш қобилияти заиф шахслар учун илова яратилди

Эшитиш қобилияти заиф шахслар учун илова яратилди

Ёш олимлар шундай нуқсонга эга одамлар учун махсус дастур яратди. Сурдотаржимали видеоқўнғироқ учун мўлжалланган иловани ёзишга Ақтўбелик ўқувчилар 7 ой вақт сарфлаган. Раушан кодларни терди, Айдай сунъий интеллектни ривожлантирди, Камилла эса дизайн ва бизнес-режа ишлаб чиқиш билан машғул бўлди. Муаллифлар таъкидлашича, иловадан фойдаланиш осон. Рўйхатдан ўтиш, тилни танлаш, телефон рақамига қараб дўстларни топиш ва улар билан алоқа ўрнатиш керак. Махсус кодли чат ёрдамида хабар ёзиш ҳам мумкин. Қулай бўлиши учун субтитрлар киритилган. Бундан ташқари, иловада «камерани улаш», «YouTube га видео қўйиш», «Янги дўстларни рўйхатга киритиш» ва бошқа имкониятлар бор. Муаллифлар дастур ёрдамида турли давлатларда яшовчи эшитиш қобилияти заиф одамлар ўртасида алоқа боғлашни ҳам кўзда тутган. Шуни айтиш керакки, дунёда 300 дан зиёд имо-ишора тили мавжуд.

Камилла Қурамисова, Назарбоев заковат мактабининг 12-синф ўқувчиси:

- Йил охирига бориб, ишчи прототип тайёр бўлади. Маҳсулотимизни махсус мактабга, эшитиш ва гапириш қобилияти бузилган болаларга мўлжалланган коллежларда тажриба қилиб кўрдик. Синов ишлари амалга оширилди. Бу жуда муҳим, биринчидан, стратегик ривожланиш керак. Демак, маҳсулот истеъмолчилар учун имкон қадар қулай бўлиши лозим. Дастлабки таассуротларни тингладик. Фокус-гуруҳ билан суҳбатлашдик. Шунга кўра таклифни такомиллаштириб боришни ўйлаяпмиз.

Ақтўбелик ўқувчилар ўз ишланмасини Астанада бўлиб ўтган республика танловида намойиш этди ва учинчи ўринни олди. Улар илова устида олиб борилган иш туфайли АҚШ ва Италиянинг нуфузли университетларида ўқиш имкониятига эга бўлди. Қизлар келажакда IT-технологиялар билан шуғулланиш ниятида.

Абдумалик Сарманов таржимаси