18 мингдан ортиқ этник қозоқ тарихий ватанига қайтди ва қандас мақомини олди. Мамлакат Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги 2024 йил якунида шундай маълумот берган. Уларнинг ярмига яқини - Хитойдан, қолганлари Ўзбекистон, Монголия, Туркманистон, Россия ва бошқа давлатлардан. Эслатамиз, ўтган йили қандас мақомини Қозоғистон элчихонасидаги «ягона дарча» тамойили асосида олиш механизми пилот тартибда ишга туширилганди. Дипломатик муассасаларда ишга жойлашув масалаларини ҳал қилиш, республика ҳудудига кирмасдан туриб, уй-жой таъминоти имкониятларидан хабардор бўлиш ва мақом олиш мумкин. Бугунги кунда 23 мингга яқин ариза қабул қилинган. Таъкидлаймиз, жами бўлиб, 1991 йилдан бери мамлакатга 1 миллион 146 мингдан кўпроқ этник қозоқ келган.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

