Astanahub халқаро технопаркида 1000-иштирокчи рўйхатга олинди

Astanahub халқаро технопаркида 1000-иштирокчи рўйхатга олинди

AstanaHub резидентларининг умумий сони минг нафардан ошди, унинг йиллик умумий даромади эса 200 миллиард тенгега етди. Халқаро технопарк бош директори Мағжан Мадиев маълум қилишича, компанияларнинг асосий айти-маҳсулотлари жаҳон бозорларига чиқаришга мўлжалланган. 2025 йилгача мамлакат йиллик айти-экспорти 500 миллион долларга етиши кутиляпти. Бунинг учун хаб махсус акселерация дастури ишлаб чиққан. 2022 йилда 35 стартап-лойиҳа мазкур имкониятдан фойдаланган ҳолда, фаолиятини такомиллаштирди.

Мағжан Мадиев, Astanahub халқаро технопарки бош директори:

- Бизда Россия, Қирғизистон, Украина, Монголия, Озарбайжон, Тожикистон, Ўзбекистон ва бошқа давлатлардан келган компаниялар кўп.  АҚШ, Ҳиндистон, Жанубий Корея, Сингапурдан келганлар ҳам бор. Шунингдек, мингта компаниядан 800 таси – Қозоғистон компаниялари. Улар асосан турли халқаро бозорларда – Шимолий Америка, Жанубий-Шарқий Осиё ва бошқалар билан ишлайди.

Шунингдек, AstanaHub айти-саноат учун кадрлар тайёрлаш билан шуғулланади. 2025 йилгача Қосим-Жўмарт Тўқаев камида юз минг мутахассисга таълим беришни топширган. Уларнинг бешдан бир қисми халқаро технопарк базасида тайёрланган TechOrda (текОрда) дастури асосида малака оширмоқда.

Мағжан Мадиев, Astanahub халқаро технопарки бош директори:

- Уч минг талаба айти-мактабларда ўқиши учун 600 минг тенгедан ажратилди. Жорий йилда 3068 нафар талаба дарс олмоқда, келаси йили яна 4 минг нафар талаба тайёрланиши кутиляпти. Ундан кейинги йил  эса улар сони 5 минг нафарга етади. 4 йил ичида жами 20 минг мутахассис тайёрланади.

Абдумалик Сарманов таржимаси