Инновацияли кардиостимуляторлар ўрнатилади

Инновацияли кардиостимуляторлар ўрнатилади

Қозоғистонлик беморга янги авлодга мансуб электродсиз кардиостимулятор ўрнатилди. Бу амалиёт МДҲ ҳудудида биринчи марта ўтказилди. Астана юрак маркази шифокорлари айтишича, нафақадорда брадикардия – юрак уриши ночорлиги аниқланган. Бу дард вақти келиб юракнинг тўхтатишига олиб келиши эҳтимоли катта эди. Инновациявий ускунанинг батареяси алмаштирилиши мумкин.

 

Ўмирбек Нуралинов, «Кардиохирургия миллий илмий маркази» ҳж аритмология бўлими мудири:


-Маълум вақтдан сўнг ускуна олиб ташланиши мумкин. Тадқиқот натижаларига кўра, 7 йил аввал имплантацияланган электрокардиостимуляторлар муаммосиз чиқариб олинган ва ўрнига янги аппаратлар қўйилган. Бу ускунанинг устун жиҳати шунда. Бундай электрокардиостимуляция тизими икки камерали электрокардиостимуляторгача такомиллаштирилиши мумкин. Заруратга кўра, беморга икки камерали электрокардиостимулятор  ўрнатилади.

 

Жарроҳлар стимулятор қўйишни АҚШда ўрганишди. Махсус таълим олган шифокорлар яна беш нафар беморга ёрдам бериши кутиляпти. Бундай амалиётлар вақти келиб бошқа кардиоклиникаларда ҳам ўтказилиши режалаштирилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси