Навқиронлик ва саломатлик учун ноу-хау! Республикада кексайиш жараёнини секинлаштирувчи препарат ишлаб чиқилди. У алоҳида органик бирикма – узумдан олинадиган полифенолларга асосланган. Олимлар деяли 10 йил мобайнида унинг инсон организмига таъсирини ўрганди. Ноёб маҳсулот ёш ўтиши билан юз берадиган ўзгаришларни секинлаштиради. Шу жумладан, суяклар мўртлашуви, вазн ортиши ва босим кўтарилишига монелик қилади.
Александр Гуляев, Ҳаёт туғрисида фанлар маркази етакчи илмий ходими:
- Биз узумнинг турли навларини синаб кўрдик. Биз учун зарур бўлган полифеноллар энг кўп навлар сараланди. Қозоғистонда селекция қилинган «Саперави» ва «Кабирне-совиньон» навларини танладик. Селекция ишлари мамлакат жанубида кўп йиллар давомида амалга оширилган.
Олимлар таъкидлашича, препарат компонентларига аллергияси бўлмаган, жигар ва ошқозон ости безида ўткир касалликлар бўлмаганлар бу сиропни истеъмол қилиши мумкин. Фақат ҳомиладор ва эмизикли оналар уни қабул қилиши тавсия этилмайди.
Шинғис Серғази, National Laboratory Astana катта илмий ходими:
- 20-25 ёшдан катта бўлган, овқатланиш тартиби маълум антиоксидантлар организмга етарлича кирмаётган ва балансини тузатишни истаганлар уни қабул қила олдаи. Шу ёшдан кексайгунча бемалол истеъмол қиласиз. Ўша антиоксидантлар етишмаган тақдирда қўимча озиқланиш учун ҳам тақдим этилиши мумкин. Айниқса, кўкатларни кам тановул қилаётганларга ушбу препарат жуда керак.
«Узум» эликсири Жезқазғандаги заводда ишлаб чиқариляпти. У тиббиёт марказларига тарқатилади. Олимлар полифеноллардан косметологияда ҳам фойдаланмоқчи. Таъкидлаш лозимки, Қозоғистон кашфиёти Россия ва Қирғизистонда қизиқиш уйғотди.
Абдумалик Сарманов таржимаси