Қозоғистонда «Digital Bridge 2023» халқаро форуми бўлиб ўтади

Қозоғистонда «Digital Bridge 2023» халқаро форуми бўлиб ўтади

Келаси ойда Астанада Бешинчи «Digital Bridge» халқаро форуми бўлиб ўтади. Бу йилги тадбир сунъий интеллект соҳасида одам ва технология орасидаги ўзаро алоқа, шунингдек, уларнинг умумий иқтисодий тараққиётга ўзаро таъсири мавзусига бағишланган. Ушбу анъанавий форум миқёси йил сайин кенгайиб бормоқда. Пойтахтдаги майдончада дунёнинг 20 дан зиёд давлатидан 20 мингдан зиёд иштирокчи, IT-компаниялар, юздан ошиқ инвестор, бизнес-фаришталар, спикер ва стартаплар қатнашиши кутиляпти. Халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик борасида меморандум ва келишувлар имзоланади. Одатга кўра, форум дастури бой ва турли-туман бўлади. 

Алина Абдрахманова, Astana Hub технопарки бошқарувчи директори:
- Халқаро форумда, анъанага биноан, Қозоғистон Президенти иштирок этади. 30 дан ошиқ халқаро спикерлар билан бирга панель сессиялар ўтказилади, келишувлар имзоланади, Google for Startups саммити бўлиб ўтади, Digital Bridge Wards мукофоти топширилади, Astana Hub Battle мусобақалари ташкил этилади, стартаплар борасида реалити-шоу тасвирга олинади. Бундан ташқари, форум дастури доирасида вакансиялар ярмаркаси, IT-мактаблар, IT-хаблар, стартап ва технологик компаниялар кўргазмаси ўтказилади.

 

Хуршида Абдуллаева таржимаси.