«Астана Опера» режиссёри халқаро танловда 2-ўринни олди

«Астана Опера» режиссёри халқаро танловда 2-ўринни олди

«Астана Опера» яна битта нуфузли мукофот соҳибига айланди. Театр режиссёри Еренбек Тойкенов Москвада бўлиб ўтган нуфузли «Нано-Опера» халқаро танловида иккинчи ўринни олди. Ёш мутахассиси ушбу анжуманда касбий даражаси, юқори малакасини намойиш этди, Қозоғистоннинг опера режиссурасида рақобатбардошлигини кўрсатди. Серқирра иқтидорга эга қозоғистонлик санъаткор икки номинация бўйича тақдирланди. У томошабин эътирофи ва «Опера режиссурасига креатив ёндашганлиги учун» мукофотланди.  Режиссёр таъкидлашича, танлов уч босқичдан иборат бўлган. Биринчисида иштирокчилар ария, иккинчисида - дуэт, учинчисида – оммавий саҳна устида ишлаган. Еренбек Тойкенов ҳакамлар эътиборига ЖАкомо Пуччинининг «Турандот» операсига интерпретация, Жоаккино Россинининг «Севилья сартароши»  ва  Жорж Бизенинг «Кармен»ини тақдим этди. 

Еренбек Тойкенов, «Астана Опера» театри режиссёри:

- Жуда муҳим, оғир имтиҳондан ўтгандек бўлдим. Биринчидан, бу режиссёр учун трамплин, энди янги ва янги таклифлар кела бошлайди. Ҳозирнинг ўзида қатор театрлардан мурожаат этишди, фақат қаердан эканлигини айтмай тураман. Танловда вақт жуда қисқа, 10 минут берилади, оммавий саҳнага 15 минут. Шу вақт ичида ҳаммасига улгуриш зарур, бу жуда мураккаб. Ҳакамлар ҳайъатида эса таниқли режиссёрлар, бадиий раҳбарлар, ҳаммаси халқ артисти даражасида.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.