Миллий бойлик – ҳар бир фуқарога

Миллий бойлик – ҳар бир фуқарога

Қозоғтистоннинг энг буюк қадрияти – унинг аҳолиси. Шунинг учун ҳам миллий бойлик адолатли тақсимланиши, ҳар бир фуқарога тенг имконият берилиши – ислоҳотларнинг бош мақсади. Давлат раҳбари Қосим Жўмарт Тўқаев Мактубида таъкидлагани каби, Миллий жамғарма инвестициявий жамғармасидан тушган даромаднинг бир қисми ёш қозоғистонликларнинг махсус ҳисобига ўтказилади.

Қосим Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

- Ҳар бир оила мамлакат миллий бойликларидан аниқ фойда олиши зарур. Шунинг учун мен эълон қилган Болалар йили доирасида «Миллий жамғарма – болаларга» деб аталган мутлақо янги дастурга старт берилади. Ҳар йили Миллий жамғармадан тушадиган инвестициявий даромаднинг 50 фоизи вақтидан олдин ишлатилмаслиги шарти асосида ҳар бир 18 ёш тўлмаган бола номига очилган ҳисобга тушади. Улар вояга етгач, тўпланган маблағни уй-жой сотиб олиш ёки таълим олиш учун ишлатиши мумкин. Бу маблағ ёшларга катта ҳаёт сари йўлланма беради.

Давлат раҳбари таъкидлашича, лойиҳа 2024 йилдан ишга тушади. Бундан ташқари, Қосим Жўмарт Тўқаев маълум қилишича, келгуси йилдан бошлаб бола парвариши учун нафақа бир ярим йилгача тўланади. Натижада, ота-оналар кўпроқ вақт улар билан бирга бўлишига имконият яратади, дейди сенатор Дана Нуржигит.

Дана Нуржигитова, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати Депутати:

- Менимча, гўдаклар оналари билан бирга бўлиши жуда муҳим. Бу ёшда улар қўшимча парваришга муҳтож бўлади. Меҳр-муҳаббат кўрсатилиши керак. Президент ўз Мактубида таъкидлагани каби, ҳаётининг илк даврида бола қошида кимдир бўлишини истайди. Ота-оналар унинг қандай ривожланаётганини кузатиб боради, дастлабки қадамларини кўра олади.

Қосим Жўмарт Тўқаев Мактубида аёллар учун пенсия ёшини пасайтириш масаласини тилга олди. Унинг маълум қилишича, 2028 йилдан улар 61 ёшда фахрий ҳордиққа чиқади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.