Қозоғистон ва Туркия тадбиркорлик туризмини ривожлантиришда ҳамкорликни мустаҳкамлаяпти. Куни-кеча Нур-Султонга Туркиядаги йирик MICE туризм ташкилотчилари делегацияси етиб келди. Улар шаҳарнинг йиғилиш-кўргазма ва меҳмонхона имкониятларини ўрганиб чиқишди, қозоқ халқи маданияти билан чуқур танишди. Қозоғистон пойтахти инвестициявий ва туристик салоҳияти билан танишган , турк ҳамкорлар мамлакатда йирик халқаро тадбирлар ўтказилишига кўмак кўрсатишни зиммасига олди. Бундан ташқари, шаҳар имкониятларини кўриб чиқишдан ташқари, Қозоғистон бюизгнси вакиллари билан b2b учрашувлари ташкил этилди. Унда ўзаро фойдали ҳамкорлик вариантлари муҳокама қилинди, тажриба алмашинилди.
Жалғас Мўлжигит «Astana Invest» инвестицияларни ривожлантириш шаҳар маркази» бошқаруви раиси ўринбосари:
- Ўзингизга маълум, коронавирус эпидемияси туризм соҳасига салбий таъсир кўрсатди. Фақат Қозоғистонда эмас, жаҳоннинг барча давлатларида ҳам. Масалан, Қозоғистонга келаётган хорижлик туристлар сони 50 фоиздан кўпроққа камайди. Биз ковидгача бўлган кўрсаткичларни тиклаш, Қозоғистонга туристлар, айнан, тадбиркор туристлар келишини йўлга қўйиш учун чора-тадбирлар кўряпмиз.
Уғур Кайа, Турк компанияси раҳбари:
- Нур-Султон шаҳри бизни лол қолдирди. Бу ерда томоша қилишга арзийдиган локациялар кўп. Бу янги, хавфсиз ва шинам шаҳар. Шу жумладан, MICE туризмни ривожлантириш учун. Делегация таркибида 6 киши бор. Улар қаторида, шу жумладан, юқори малакали туристик операторлар ва туристик компания вакиллари бор.