Россияда
Алия Мўлдағулованинг 100 йиллиги нишонланяпти. Ғалабанинг 80 йиллиги арафасида Москва аҳли уни
хотирлашди. Машҳур снайпер ёдгорлиги қошига гуллар қўйилди. Ёдгорлик Совет
Иттифоқи қаҳрамони номи берилган мактаб ҳудудига қўйилган. Бу ерда 12 йилдан
буён музей ишлаб турибди, Алиянинг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи фотографиялар, ҳужжатлар,
китоблар бор. Жамғармада Қозоғистон ҳақида материаллар ҳам бор. Мактабда мерган
қиз хотирасига бағишланган конференциялар, кўргазмалар тез-тез ўтказилади.
Даниил
Новиков, ўқувчи:
-
Алия Мўлдағулова ҳақида кўп нарсаларни биламиз. Менимча, замондош ёшлар қаҳрамонларни
ёд этиши, хотирлаши керак.
Бақтиғали
Айжигитов, ёзувчи:
-
Бизнинг тинч ҳаётимиз — қаҳрамонларимиз, ота-боболаримиз хизмати. Уларни
унутмайлик. Бу хотираларни келгуси авлодларга етказишимиз зарур.
Абдумалик Сарманов таржимаси

