Рим Папаси Францискнинг Қозоғистонга ташрифи барча эътиқоди бутун католиклар учун тарихий воқеа, дейди Қарағанди Католик епархияси епископи Аделио Дель’Оро.
Аделио Дель’оро, Қарағанди католик епархияси епископи:
- 21 йил аввал Папа Иоанн Павел II айтгани каби, Қозоғистон Европа ва Осиё ўртасида кўприк вазифасини бажаради. Халқлар ўртасида тинчлик, тотувлик ўрнатиш бўйича ёрдам кўрсата олади.
Қарағандида ибодат қилувчи католиклар Фатим Муқаддас Биби Марьям кафедрал соборига келади. Ибодатхонада 10 йил муқаддам тегишли маросим ўтказилган. Янги готик услубда, лотин хочи шаклида қурилган, баландлиги 22 метр. Намуна сифатида Кёльн собори олинган. Ибодатхона ходимлари таъкидлашича, бинога ҳамма кириши мумкин.
Евгений Зинковский, Қарағанди католик епархияси епископи ёрдамчиси:
- Кафедрал собор. Барча меҳмонларимиз учун ибодатхона ажойиб жавоҳир. У ерга келиб, хаёлга чўмиш, абадийлик ҳақида тафаккур қилиш мумкин.
Абдумалик Сарманов таржимаси.