Альфред Нобель ватанида биринчи марта ёзувчи ва драматург Дулат Исабеков асарлари швед тилида чоп этилди. Уларни академик Бенгт Самуэльсон таржима қилган. Тўпламга бешта кўпчиликка маълум асар - «Гавҳартош», «Шувоқ», «Транзит пассажир», «Синчи», «Биз урушни кўрмаганмиз» каби қиссалар, ҳикоялар киритилган. Швед танқидчиларининг юксак баҳосини олган тўплам минг нусхада нашрдан чиқарилди. Таъкидлаш жоизки, кўплаб Европа театрлари қозоғистонлик муаллиф пьесаларини экранга олиб чиқишга қизиқмоқда. Вена, Цюрих ва Брюсселда «Бўрте» спектакли постановкаси тайёрланяпти. Таъкидлаш жоизки, Дулат Исабеков 3-Евроосиё кинофестивалида «Балуан Шўлақ» фильми учун махсус дипломга лойиқ кўрилди. Картина классик асарлари асосида суратга олинган.
Дулат Исабеков, ёзувчи:
- 28 июнь куни фильм Лондон кинофестивалида намойиш қилинди. Афсуски, ўзим бора олмадим. Лекин «Томошабин эътирофи» мукофотини олиш ёқимли. Халқ ишончи – энг юксак баҳо.
Абдумалик Сарманов таржимаси.