Пекинда Олимпия ўйинлари давом этмоқда

Пекинда Олимпия ўйинлари давом этмоқда

Қозоғистонлик конькида югурувчи Надежда Морозова Пекин Олимпиадасида 11-натижани кўрсатди. Аёллар ўртасида минг метрлик масофага югуришда япон спортчиси ғалабага эришди. Иккинчи ўринда нидерландияликлар. Бронза медални АҚШ вакиласи қўлга киритди. Яна бир қозоғистонлик спортчи Екатерина Айдова худди шу йўналишда ўз чиқишини 19-қаторда якунлади.

Екатерина Айдова, конькида югуриш спорти бўйича терма жамоа аъзоси:

- Нимадир етишмади, буни рад этолмайман. Бу ҳисобимдаги энг тез, энг яхши натижа эмас. Бироқ, шунга қарамай, кўнглим тўлди.

Надежда Морозова, конькида югуриш спорти бўйича терма жамоа аъзоси:

- Мен катта бурилишдан чиқдим, канадалик эса кичигидан. Қоидага биноан, у мени ўтказиб юбориши керак эди. Ён томондан кўриб, сездимки, биз бирга чиқамиз, кичик йўлга кескин бурилишга тўғри келди.

Басима Сарманова таржимаси