Ушбу мақсадда Таълим инфратузилмасини қўллаб-қувватлаш жамғармасига 106 миллиард тенге ажратилади. Давлат раҳбари топшириғига кўра очилган ушбу жамғармага шу кунгача 121 миллиард тенге келиб тушган. Минтақалардан келган таклифлар Республика бюджет комиссиясида кўриб чиқилади. Шунингдек, 85 минг ўринли 69 та мактаб қурилишини тугатиш учун 94 миллиард тенге ажратиш таклифи маъқулланди. Яна учта таълим даргоҳи учун 12 миллиард тенге ажратилиши кутилмоқда. Таъкидлаш лозимки, Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев ўтган йили Қозоғистон халқига Мактубида таълим сифати масаласини кўрсатиб ўтган ва ўқувчилар учун қулайлик яратишни топширганди.
Динара Алимова, Қозоғистон Республикаси бош вазири матбуот котиби:
- Бош вазир Алихан Смаилов коррупционерлар устидан ўтказилган суд натижасида ўзлаштирилган маблағни мактаблар қурилишига йўналтириш механизмини ўз ичига олган Ҳукумат қарорини имзолади. Давлат раҳбари ўтган йили сентябрь ойидаги Қозоғистон халқига Мактубида шундай топшириқ берган. Мазкур мақсадда Таълим инфратузилмаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тузилди. Қўшимча маблағ авария ҳолатидаги, уч сменали ва ўқувчи ўрни етишмаётган мактаблар муаммосини ҳал этиш учун ишлатилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси