Рим Папаси Франциск EXPO ҳудудида Муқаддас месса ўтказди. Тарихий воқеага 10 минг нафардан кўпроқ одам келди. Улар қаторида Германия, Австрия, Россия, Ўзбекистон, Қирғизистон, Монголия ва бошқа мамлакатларда диндорлар, руҳонийлар келди. Ибодат олдидан Рим Папаси Франциск автомобилда қаторлар орасидан айланди ва йиғилганларни қутлади. Маросим лотин, қозоқ ва рус тилларида ўтказилди. Месса вақтида тинчлик, муҳаббат ва адолат учун ибодат қилинди. Рим Папаси таъкидлашича, иноятни дарҳол йиғиб олиш имконсиз, уни ҳар куни тўплаб бориш керак. Қозоғистон янада ривожланиши, бошқа халқлар, миллатлар, маданиятлар билан ҳамкорлик, мулоқот ўрнатиш учун ҳамма бирга ҳаракат қилиши зарур, деди Муқаддас тахт етакчиси. Таъкидлаш лозимки, ушбу ибодатдан кейин Понтифик Қозоғистонга Муқаддас месса жомини ҳадя қилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.